Jahon, Yangiliklar

Қуёш «табассуми» суратга олинди

Қуёш «табассуми» суратга олинди

NASA’нинг Қуёш динамикаси космик обсерваторияси Қуёшнинг қизиқарли суратини тақдим этди. Расм пайдо бўлган вақтда қуёш шамоллари юлдуз юзасида табассумга ўхшаш нақш ҳосил қилган. NASA суратлари Twitter ижтимоий тармоғида чоп этилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Қуёшдаги қоронғу ҳудудлар тож тешиклари, яъни паст ҳарорат ва плазма зичлиги бўлган жойлар дейилади. Уларда қуёшнинг тезкор шамоли юлдуз юзасидан космосга отилиб чиқади. Уларнинг фотосуратдаги ажойиб жойлашуви эса шунчаки тасодифий ўхшашликдир.

Аввалроқ Финляндиянинг Турку университети олимлари Ердан 21 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган Gerkules X-1 нейтрон юлдузини ўрганишган эди. Ўшанда X-1 рентген пульсори худди айланаётган қисмга ўхшаб олдинга силжиши аниқланган.