Сомали пойтахтида иккита кучли портлаш содир бўлди. Фожиа шаҳар марказида, давлат идораларидан унча узоқ бўлмаган жойда рўй берган.
Расмийлар ўнлаб ўлимлар ҳақида хабар беришмоқда. Улар орасида ўткинчилар ва жамоат транспорти йўловчилари ҳам бор. Ҳозирча уларнинг аниқ сони номаълум.
Иккинчи портлаш биринчи портлашдан бир мунча вақт ўтиб, қутқарувчилар фожиа содир бўлган жойга етиб борганида янгради. Тахминларга кўра, иккала портловчи қурилма ҳам автомобилларга ўрнатилган бўлган.
Ҳужум Сомали ҳукумати ҳужум ортида тургани тахмин қилинаётган «Аш-Шабоб» экстремистик жангариларига қарши кенг кўламли операцияни муҳокама қилаётган куннинг ўзида содир бўлди.
Беш йил олдин, худди шу чорраҳада юк машинаси портлаши 500 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган эди. Бу ҳужум ҳам «Аш-Шабоб» гуруҳи томонидан уюштирилгани таъкидланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!