Jahon, Yangiliklar

Теҳрондан Франкфуртга учган самолётда жасад топилди

Теҳрондан Франкфуртга учган самолётда жасад топилди

Теҳрон-Франкфурт йўналишидаги авиа рейсда жасад топилди.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ушбу мавзудан биринчилардан бўлиб хабар топди. Эрон ТИВ матбуот хизмати Теҳрондан Франкфуртга етиб келган Луфганза авиакомпанияси самолётининг шассисида эркакнинг жасади топилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Вазир ушбу масала бўйича Эрон Ислом Республикасининг Франкфуртдаги консуллигига ва мамлакатнинг Берлиндаги элчихонасига Германиянинг тегишли идоралари билан мурожаатлар юборилганини айтган. Бироқ ҳозирча Германия томонидан расмий маълумотлар олинмаган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қўшимча маълумотлар пайдо бўлса, эълон қилинишини таъкидлади.

Аввалроқ Имом Ҳумайний халқаро аэропорти раҳбари Луфганза кеча кечқурундан бошлаб Теҳрон-Франкфурт рейсида эркакнинг жасади топилгани боис Теҳронга парвозларни бекор қилганини айтганди.

ИРНАга берган эксклюзив интервьюсида у Луфганза томонидан топилган жасад ҳақида ҳеч қандай маълумот юборилмагани, бу масалани асдиқлаш ва текшириб кўриш мумкинлигини қайд этган. Луфганза томонидан ёзма сўров юборимагунига қадар эса текширув ўтказиб бўлмаслиги ҳам эсталиб ўтилган. Шу сабабли улар расмийлар муносабат кутмоқда.