Республика Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.
30 октябрда республика ҳудуди, 31 октябрда Фарғона водийси вилоятлари бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Тоғли ҳудудларда 30-31 октябрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
30-31 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.
Кундузи ҳаво ҳарорати 10-13 даража илиқгача пасаяди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!