O‘zbekiston, Yangiliklar

550 минг долларга ер сотмоқчи бўлганлар энди қамоқда

550 минг долларга ер сотмоқчи бўлганлар энди қамоқда

11,4 гектар ер майдонини 550 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар тарқатди.

Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар К.Б. ва Э.К. Бўстонлиқ тумани, “Ғазалкент” ҚФЙ ҳудудидан К.Б.га узоқ муддатга вақтинча фойдаланиш учун ажратилган жами 11,4 гектар боғдорчилик ер майдонини бошқа бир фуқаро Д.А.га фирибгарлик йўли билан 550 000 АҚШ долларига сотишга келишган.

Улар гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 50 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарида.