Бугун, 30 октябрь куни Uzbekistan Airways томонидан Фарғона-Дубай-Фарғона йўналиши бўйича илк парвоз амалга оширилди.
Авиакомпания матбуот хизматининг хабар қилишича, шу куни Airbus 320 самолёти 135 нафар йўловчини Дубай халқаро аэропортига етказиб қўйган. Фарғона-Дубай-Фарғона янги халқаро йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада икки марта — якшанба ва сешанба кунлари амалга оширилади.
Uzbekistan Airways ушбу йўналиш парвозларни йўлга қўйгани билан бир қаторда, бугунги кунда авиакомпания ҳафтасига 7 марта Тошкентдан Дубайга мунтазам қатновларни амалга оширмоқда. Шунингдек, 31 октябрдан бошлаб авиакомпания Тошкент-Шаржа-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри мунтазам қатновлар сонини ҳафтасига 3 мартагача кўпайтиради. Парвозлар душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!