Jahon, Yangiliklar

Кўприк қулашидан 60 киши нобуд бўлди

Кўприк қулашидан 60 киши нобуд бўлди

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида Маччу дарёси устидаги кўприкнинг қулаши оқибатида камида 60 киши ҳалок бўлди. Фожиа содир бўлган пайтда кўприкда 500 га яқин пиёда бўлгани айтилмоқда. Уларнинг аксарияти сувга тушиб кетган. Ҳалокатга турли таҳминлар билдирилмоқда. Улардан бирига кўра, кўприк қулаши айнан бир пайтнинг ўзида йиғилганларнинг оғирлигига бардош бера олмагани учун содир бўлган.

Фожиа жойида қутқарув ишлари тўхтамаяпти, ўнлаб қурбонлар шифохоналарга етказилган.

Маълумотларга кўра, XIX асрда қурилган кўприк бир неча кун олдин таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилган эди. Шу билан бирга, айрим маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, қайта қуриш ишлари зарур рухсатномаларсиз амалга оширилган.