Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида қарийиб 100 минг одам Хеллоуин миллий байрамини нишонлаш учун шаҳар марказига тўпланиши натижасида йирик кўнгилсиз ҳодиса юз берди.
Байрамини нишонлаш чоғида юзага келган тиқилинчлар туфайли 146 киши ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ киши эса жароҳат олди, деб хабар бермоқда маҳаллий YTN телеканали. Ҳалок бўлганлар орасида ёш болалар ва аёллар ҳам борлиги айтилмоқда.
Маълум қилинишича, вафот этганлар сони янада ортиши мумкин. Чунки ўнлаб жароҳатланганлар оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, шаҳар марказида тиқилинч маҳаллий вақт билан 22:00 дан кейин тор кўчаларда одамларнинг бир-бирига йўл бермасликлари натижасидаги жанжаллар туфайли юзага келган. Guardian нашрининг хабарига кўра фавқулодда вазиятлар хизматлари ҳали ҳам қурбонларнинг аниқ сонини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун воқеа жойига 1700 дан ортиқ қутқарувчи ва полиция ходимлари, шунингдек, 500 дан ортиқ ўт ўчирувчилар жалб қилинган. Шунингдек, маҳаллий бошқарув органларига 270 дан ортиқ одамнинг бедарак йўқолагни бўйича сўровлар келиб тушган.
Ҳодиса ортидан Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль Сеулдаги фожиа муносабати билан миллий мотам эълон қилди ҳамда қурбонлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!