O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистон кубоги яна бир йил Қашқадарёда қолади

Ўзбекистон кубоги яна бир йил Қашқадарёда қолади

Бугун, 30 октябрь куни Бухоро шаҳрида жойлашган “Марказий” стадионида Ўзбекистон кубоги жорий мавсуми финал учрашуви бўлиб ўтди.

Финалда жорий йил ички мусобақаларда ҳам энг кучли жамоалар эканлигини кўрсатиб келаётган Қашқадарёнинг “Насаф” клуби ҳамда Наманган вилоятининг “Навбаҳор” жамоаси ўзаро баҳслашишди.

Қизақирли ва муросасиз кечган баҳсда “Насаф” клуби ўз рақибларини қўшимча вақтларда киритилган гол эвазига мағлуб этишди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба “Насаф” учун қаторасига 2-марта умумий ҳисобда 3-марта “Ўзбекистон кубоги” совринини келтирди.

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. Финал

“Навбаҳор” – “Насаф” 1:2

Голлар: 0:1 – Акмал Мозговой (29), 1:1 – Дониёр Абдуманнопов, (57), 1:2 – Матеус Лима (100).