Jahon, Yangiliklar

«Чўкаётган одам ҳасга ҳам ёпишади». Ўн йиллаб давом этган можаро нега энди Путиннинг ёдига тушиб қолди?

«Чўкаётган одам ҳасга ҳам ёпишади». Ўн йиллаб давом этган можаро нега энди Путиннинг ёдига тушиб қолди?

Россия президенти Владимир Путин Қорабоғ бўйича «можаро»нинг тугашига ва «олға боришга имкон берувчи» ечимлар ишлаб чиқилишига умид билдирди. Бу ҳақда Россия давлати раҳбари 31 октябрь куни Сочида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан учрашувда маълум қилди.

«Тоғли Қорабоғдаги можаро кўп йиллардан бери давом этмоқда, унга барҳам бериш керак», — деди Россия Федерацияси президенти.

Путин 10 йиллар давом этиб келаётган бу можарони тўхтатиш кераклигини таъкидлади. Путиннинг сўзларига кўра, «Остонада муҳокама аллақачон бошланган». Аммо, албатта, бундай жиддий ва узоқ вақтдан бери давом этаётган муаммони ҳал қилиш учун бу ҳозирги уринишлар етарли эмас. Шунинг учун Россия Арманистон ташаббусини амалга оширишга тайёр эканини қайд этди.

Путин Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари иштирокидаги уч томонлама саммитда «Тоғли Қорабоғ масаласини ҳал қилиш учун қадамлар топилади» деган умидда.

Зеро, бунинг учунҳар икки давлатда ҳам сиёсий ирода мавжуд. Асосийси, бошқалар ҳам буни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Путин, ҳозирданоқ уч томонлама форматда олдинга силжиш имконини берадиган асосий нуқталарни топишга тайёрлигини ҳам айтиб ўтди.

Пашинян ҳам унинг бу борадаги фикрларини қўллаб-қувватлади. Путин ўтган ҳафта «Валдай» мунозара клубида Арманистон ва Озарбайжон ўртасида мумкин бўлган тинчлик шартномаси масаласини кўтарганини эсга олди. Бу жараённинг Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ баъзи муҳим параметрларини таъкидлаб, ушбу тамойилларни фойдали жиҳатларини  қўллаб-қувватлашини айтганини маъқуллади. «Яна бир бор таъкидламоқчиманки, Тоғли Қорабоғ бўйича Арманистон ва Озарбайжон ўртасида давлатлараро муносабатларни ўрнатишнинг асосий тамойиллари ва параметрлари тўғрисидаги Россия лойиҳаси томонидан таклиф этилган ёндашувлар биз учун мақбулдир”, деб қўшимча қилди Бош вазир.

Путиннинг Арманистон билан икки томонлама учрашуви ниҳоясига етгач, Озарбайжон билан музокаралар олиб боради. Якунида эса уч томонлама учрашув ўтказиш режалаштирилган.