Ўзбекистон Республикасида 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида йирик корхоналар томонидан жами 3,1 минг тонна чинни идишлар ишлаб чиқарилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, чинни идишлар ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,2 % га ошган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан чинни идишлар ишлаб чиқаришда энг юқори улуш, 55,7 % билан Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган. Вилоятда 1,7 минг тонна чинни идишлар ишлаб чиқарилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!