O‘zbekiston, Yangiliklar

«Ўлдирса ҳам, чой ўлдирсин»

«Ўлдирса ҳам, чой ўлдирсин»

Хитой билан ҳамкорлигимиз турли йўналишларда бўлиб, улардан 10 дан ортиқ турдаги масҳулотларни сотиб оламиз.

Хусусан, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Хитойдан импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида чой  биринчи ўринни эгаллади. Мамлакатимиз ушбу давлатдан 19,7 минг тонна чой сотиб олган бўлса, 1,8 минг тонна мандарин импорт қилган. Кейинги ўринлардаги импорт маҳсулотлари ҳажми минг тоннага бормайди. Яъни:

— Олма – 672 тонна

— Маккажўхори – 654 тонна

— Ўсимлик ёғи – 556 тонна

— Какао ва шоколад – 536 тонна

— Қандолат маҳсулотлари – 183 тонна

— Балиқ ва денгиз маҳсулотлари – 42 тонна

— Кофе – 41,5 тонна

— Сут маҳсулотлари – 26,3 тонна