Jahon, O‘zbekiston, Yangiliklar

Қозоғистон Ўзбекистонга янги элчи юборади

Қозоғистон Ўзбекистонга янги элчи юборади

Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Бейбут Атамқуловни Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

58 ёшли Б.Атамқулов узоқ йиллар дипломат сифатида фаолият юритган, жумладан, Қозоғистоннинг Россия, Эрон, Германиядаги дипломатик ваколатхоналарида масъул вазифаларда ишлаган, Малайзия, Индонезия, Бруней ва Филиппинда элчилик қилган. У, шунингдек, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими (2015), мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири (2016-2018), ташқи ишлар вазири(2018-2019), саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири (2019-2022) каби лавозимларда фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 2019-2022 йиллар Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси вазифасида фаолият юритган Дархон Сотиболди жорий йил 30 август куни Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланган.