Яна бир вилоятда жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, ушбу ҳолат Наманганда қайд этилган.
Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.S.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари И.Т. гўшт маҳсулотлари ҳамда наслли қуёнларни етиштиришни ташкил этиш учун ажратилган маблағни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани маълум бўлди. Яъни, фуқаро 1,1 млрд сўм кредит эвазига қуёнчиликда гўшт маҳсулотлари ҳамда наслли қуёнларни етиштиришни ташкил этмасдан кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!