Эрон разведка вазирлиги Шероздаги Шоҳ Черах мақбарасида содир бўлган терактга алоқадорликда гумон қилинган шахсларни қўлга олди. ИРНА ёзишича, олти киши ҳибсга олинган.
Вазирлик баёнотида айтилишича, махсус операция давомида Шероздаги Шоҳ Черах мақбарасида содир этилган терактга алоқадор иккинчи шахс, шунингдек, терактни қўллаб-қувватлаган олти нафар агент қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни террорчи Шероз шаҳридаги Шоҳ-Черах мақбараси ҳудудида одамларни ўққа тутди. Теракт оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 26 киши жароҳатланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!