O‘zbekiston, Yangiliklar

Зуҳра Тожиматова Мексикада 46 кг вазнда гиламга чиқади

Зуҳра Тожиматова Мексикада 46 кг вазнда гиламга чиқади

Риштонлик Зуҳра Тожиматова Мексикада бўлиб ўтадиган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақида Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмат хабар қилмоқда.

Таэквондо WT мухлислари интиқиб кутаётган жаҳон чемпионати яқинлашиб келмоқда. 3 йиллик танаффусдан сўнг ўтказиладиган дунё биринчилигига бу йил Мексиканинг Гвадалахара шаҳри 13-20 ноябрь кунлари мезбонлик қилади. Мусобақа Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун ғолибга 140 очко тақдим қилиши унга бўлган қизиқишни янада оширмоқда.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби мазкур чемпионатда иштирок этадиган таркибни эълон қилди. Қувонарлиси, терма жамоа сафидан риштонлик истеъдодли ёш таэквондочи Зуҳра Тожиматова ҳам ўрин олди. Зуҳра Мексикада 46 кг вазнда гиламга чиқади, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Зуҳра Тожиматова жорий йил август ойида Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, мусобақанинг бронза медалини қўлга киритган эди. Ўшанда у 46 кг вазн тоифасида мезбон Эмине Гогебаканни ютиб ярим финалга чиққанди.