1. Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланадиган фаолият турлари кенгайтирилади;
2. «Коробка» ҳолатидаги уй-жойлар учун субсидия ажратила бошланади;
3. Шифокорларга эҳтиёж мавжуд ҳудудларда талабалар ишга олинади;
4. Никоҳ тузиш учун аризалар эксперимент тариқасида ДХМ орқали қабул қилинади;
5. Ягона ахборот тизимида рўйхатга киритмаган ҳолда тадбиркорларни текшириш ноқонуний ҳисобланади;
6. Тадбиркорларнинг экспорт салоҳияти кенгайтирилади;
7. Ёшларга компьютер хариди учун 7,5 млн сўмгача истеъмол кредити берилади;
8. Ҳайдовчиларга бериладиган тиббий маълумотларнинг электрон базаси шакллантирилади;
9. Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади;
10. Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади;
11. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!