Jahon, Yangiliklar

МАГАТЭ Украина бўйича шубҳаларни ўрганмоқчи

МАГАТЭ Украина бўйича шубҳаларни ўрганмоқчи

Россиянинг «ифлос бомба» яратиш борасидаги айбловларидан кейин МAГAТЭ Украина объектларини текширишни бошлади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (МAГAТЭ) инспекцияси Киевдан Украинадаги иккита объектни текширишни сўради. Текширув Россия томонидан Украинани айблаш ва «ифлос бомба» яратиш билан боғлиқ. МAГAТЭ бош директори Рафаэл Гросси келгуси ҳафта текширув натижаларини тақдим этади.

«Ташрифлардан мақсад ҳар қандай эълон қилинмаган ядровий фаолият ва «ифлос бомбалар» яратиш билан боғлиқ материалларни аниқлашдан иборат», – дейилади МAГAТЭ баёнотида. Aгентликнинг таъкидлашича, авваллари унинг мутахассислари объектларга мунтазам ташриф буюрган. Шу тариқа, улардан бирида бир ой аввал ўтказилган текширув натижасида ҳеч қандай декларация қилинмаган ядровий фаолият ёки материаллар аниқланмаган.

МAГAТЭ текширувлар қандай объектлар билан боғлиқлигини ошкор этмайди. Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Уляновнинг айтишича, агентлик Киевдаги Ядро тадқиқотлари институти ва Желтых Водах (сариқ сувлар) ҳудудидаги давлат тоғ-кон бойитиш заводини текширади.

Россия Мудофаа вазирлиги октябрь ойида Украинани «ифлос бомба» яратишга тайёрланаётганликда айблаган эди. Украина расмийлари айбловларни рад этади.