Twitter’нинг янги эгаси Илон Маск компания директорлар кенгашини ишдан бўшатди, деб хабар бермоқда AҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси (SEC). У компаниянинг ягона директори бўлди. Тадбиркорнинг Twitter саҳифасида «бу вақтинчалик» чора-тадбир эканлигини маълум қилган.
Бундан ташқари, Financial Times нашрининг ёзишича, Twitter асосчиси Жек Дорси компаниядаги улушини сақлаб қолган. У қарийб 1 миллиард долларлик 18 миллиондан ортиқ акцияларга эгалик қилади. Жаноб Дорси аввалроқ Маскни компанияни сотиб олишга ундаган ва унинг қарорини қўллаб-қувватлаган.
Илон Маск 27-октябрь куни Twitter’ни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни якунлади. Бир неча кун ичида жаноб Маск шубҳали ёки майда сабабларга кўра тўхтатиб қўйилган аккаунтларни қайта тиклаш ва контентни модераторлик кенгаши тузиш, шунингдек, ҳисобни текшириш жараёнини кўриб чиқиш масалаларини амалга ошириб улгурди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!