O‘zbekiston, Yangiliklar

Қайси ҳудуд қанча картошка етиштиргани маълум бўлди

Қайси ҳудуд қанча картошка етиштиргани маълум бўлди

2022 йил январь-сентябрь ойларида республикамизда 2,6 млн. тонна картошка етиштирилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларига кўра, картошка етиштириш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,6 % га ошган.

2022 йилнинг 9 ойида ҳудудлар кесимида етиштирилган картошка ҳажми:

Қорақалпоғистон Р. – 56 минг тонна;
Андижон вилояти – 243 минг тонна;
Бухоро вилояти – 233,4 минг тонна;
Жиззах вилояти – 54,5 минг тонна;
Қашқадарё вилояти – 148,5 минг тонна;
Навоий вилояти – 74,8 минг тонна;
Наманган вилояти – 256,6 минг тонна;
Самарқанд вилояти – 544,2 минг тонна;
Сурхондарё вилояти – 298,1 минг тонна;
Сирдарё вилояти – 53,6 минг тонна;
Тошкент вилояти – 302,8 минг тонна;
Фарғона вилояти – 255,4 минг тонна;
Хоразм вилояти – 128,1 минг тонна.