Тикувчиликни ривожлантириш ва чорва молларини етказиб бериш учун ажратилган кредит маблағларини “еб юбориш” ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳабар тарқатди.
Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “У.” кичик корхонаси раҳбари Н.А. ҳудудий тижорат банки филиалидан тикувчиликни ривожлантириш учун тикув машинаси, асбоб ускуна ва хом ашёлар сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағини “Б.Т.” кичик корхонасига ўтказиш орқали бошқа мақсадларда сарфлаб, жами 428,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган яна бир терговга қадар текширувда, фуқаро Ў.И. ва “М.Ў.” фермер хўжалиги раҳбари Ў.М. 6 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз таъминотчи корхоналар ҳисоб рақамига 174 млн сўм кредит маблағини ўтказишиб, фуқароларга чорва молларни олиб бермасдан, ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!