Bridgestone Россия бозоридан чиқиш бўйича якуний қарорни қабул қилди. Март ойининг ўрталарида дунёдаги энг йирик шиналар ишлаб чиқарувчиси Россия Федерациясидаги фаолияти ҳамда экспортни тўхтатди. Аммо яхши томонга ўзгаришлар йўқлиги сабабли, Россия активларидан халос бўлишга қарор қилинди.
Россиядаги умумий ноаниқлик ва давом этаётган таъминот муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, Bridgestone ўзининг Россиядаги активлари учун маҳаллий харидорни излаш жараёнини бошлаганини эълон қилди.
Компания харидорни излаш ва битимни якунлаш бир неча ой давом этишини тахмин қилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!