Сохта ҳужжатлар орқали 10 млрд сўм кредитни қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.” МЧЖни норасмий бошқариб келган Ш.Ж. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалига сохта баҳолаш ҳужжатларини тақдим қилиш орқали наслли қора молларни харид қилиш учун ажратилган 10 млрд сўм кредит маблағини алдов йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!