Марҳамат туманида тадбиркорнинг 481,3 млн сўмлик мулкини қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар тарқатди.
Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “О.Э.” МЧЖ раҳбари А.Ю. ва бошқалар “Ч.Э.” МЧЖнинг 481,3 млн сўмлик кабель маҳсулотларини алдов йўли билан қўлга киритганликлари ҳамда 175,3 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликлари аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!