O‘zbekiston, Yangiliklar

Владимир Норов Анналена Бербокни кутиб олди

Владимир Норов Анналена Бербокни кутиб олди

Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, аэропортда меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов кутиб олган.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 1-2 ноябр кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Германия делегацияси Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги йирик корхоналарга ҳам ташриф буюради, дейилади хабарда.