O‘zbekiston, Yangiliklar

Ёнғин ичида қолиб кетган одам қутқарилди

Ёнғин ичида қолиб кетган одам қутқарилди

Тошкент вилояти Зангиота туманида содир бўлган ёнғин ичида қолиб кетган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, кеча, 31 октябрь куни соат 17:20 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек ҳудуди «Мевазор» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган.

Тезкор хабар келиб тушиши билан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчирган.

Қутқарувчилар ёнғинни бартараф этиш чоғида аланга ичида қолиб кетган 1978 йилда туғилган фуқарони қутқариб, унинг ҳаётини сақлаб қолганлар.

Шунингдек, уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида хонадоннинг 250 метр квадрат майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Фуқаро тез-тиббий ёрдам орқали шифохонага юборилган. Айни вақтда унинг аҳволи яхши.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.