Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмасида уч нафар фуқаро шифокорни калтакланган. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Ангор тумани тиббиёт бирлашмасида травматолог шифокор Э.Ж.ни 2022 йил 27 октябрь куни тахминан соат 15:00 да туманнинг «Наврўз» маҳалласи ҳудудида жойлашган тиббиёт бирлашмаси биносининг биринчи қаватида ўзига таниш бўлмаган Термиз шаҳар «Паттакесар» маҳалласида яшовчи Д.С. ва Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи Г.И. хеч бир сабабсиз жанжал кўтариб, Э.Ж.нинг танасининг турли жойларига уриб, енгил тан жароҳати етказган.
“Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йилнинг 1 ноябрь куни Ангор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Д.С. ва Г.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!