O‘zbekiston, Yangiliklar

Гилам экспорти ўтган йилга нисбатан камайган

Гилам экспорти ўтган йилга нисбатан камайган

Ўзбекистон 9 ойда қиймати 26,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий давлатларга қиймати 26,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.

Гилам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,2 млн AҚШ долларига кам.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:

— Қирғиз Р. – 15,6 млн.
— Озарбайжон – 3,6 млн.
— Афғонистон – 2,6 млн.
— Россия – 2,5 млн.
— Қозоғистон – 1,1 млн.
— Тожикистон – 401 минг AҚШ доллари.