Фарғона виоятида аҳоли учун ажратилган кўмир ёқилғисини ўзлаштирган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар тарқатди.
Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.t.” МЧЖ Фарғона вилояти филиали Сўх кўмир омбори мудири У.А. ва бошқалар тумандаги 7 та МФЙ учун ажратилган кўмирни гўёки аҳолига етказиб берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштиришиб, жами 300,5 тонна кўмирни бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!