O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистонлик футболчи Европа клуби сафида тўп тепадиган бўлди

Ўзбекистонлик футболчи Европа клуби сафида тўп тепадиган бўлди

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ва Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов яна легионер сифатида ўз фаолиятини давом эттиради.

Маълум қилинишича, футболчи Россиянинг “Рубин” клуби билан уч ярим йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда Metaratings.ru нашри хабар берди.

Айни пайтда наманганликлар шарафини ҳимоя қилаётган Ашурматовнинг клуб билан шартномаси жорий йил якунида ўз кучини йўқотади. Ва у қишда “Рубин” таркибига эркин агент сифатида бориб қўшилади.

Маълумот учун, Рустам Ашурматов жорий мавсум “Навбаҳор” сафида Ўзбекистон Суперлигасида 22та учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилиб, 1 та голига асситентлик қилди. Шунингдек, у ҳакамлар томонидан 3 бор сариқ карточка билан жазоланган.