Электр энергияси учун онлайн тўловларни вақтинча амалга ошириб бўлмайди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг хабар беришича, бу ҳолат 1 ноябрь соат 23:00 дан 3 ноябрь соат 22:00 га қадар давом этади.
Бунга сабаб сифатида акциядорлик жамиятининг маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактика ишлари олиб борилиши кўрсатилган.
Шунингдек, истеъмолчилар электр энергияси бўйича маълумотларни ҳам вақтинча кўролмайди. Бироқ, кўрсатилган ушбу муддат ичида қарзга кирган истеъмолчилар тармоқдан узилмайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!