Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти сотувга қўйилишининг олди олинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамени хабар берди.
Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Ш.Х. шаҳардаги марказий деҳқон бозори ҳудудида истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 82 кг чорва моллари гўшти маҳсулотини муомалага киритиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!