O‘zbekiston, Yangiliklar

Абу-Даби — Тошкент йўналишида янги рейслар йўлга қўйилади

Абу-Даби — Тошкент йўналишида янги рейслар йўлга қўйилади

Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси 2023 йил 25 январдан Абу-Даби — Тошкент авиарейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Маълум бўлишича, парвозлар Airbus A320/A321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Wizz Air Abu Dhabi авиакомпанияси томонидан чипта нархи 149 дирҳамдан бошланувчи Абу-Даби — Самарқанд рейси ҳам йўлга қўйилаётгани хабар берилган эди.

Маълумот ўрнида, Wizz Air — Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Венгрия пойтахти, Будапештда жойлашган.