АҚШ Ўзбекистонга 50 дона Polaris MRZR енгил-тактик жанговар автомобилларини топширди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар беришича, автомобилларни АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонининг ўринбосари генерал-майор Вендул Хаглер Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус операциялар кучларига топширган.
«Ҳамкорлар салоҳиятини ошириш» дастури доирасида тақдим этилган мазкур автомобилларнинг умумий қиймати 2,8 миллион долларга баҳоланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!