Jahon, Yangiliklar

АҚШ украиналик мутахассисларни тайёрлаш учун 47,6 миллион доллар ажратди

АҚШ украиналик мутахассисларни тайёрлаш учун 47,6 миллион доллар ажратди

АҚШ Украинага миналарни тозалаш бўйича фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Калифорниянинг Пасадена шаҳридаги Tetra Tech компаниясига 47,6 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳа шартларига кўра, компания «Украинанинг фуқаролар яшайдиган ҳудудлардан миналар, портламаган ва ташландиқ ўқ-дорилар, қўлбола портловчи қурилмалар ва бошқа портловчи обектларни аниқлаш ва тозалаш имкониятларини кучайтиради».

Бундан ташқари, Tetra Tech Украинани миналардан тозалаш ишларини олиб бориш учун зарур воситалар билан таъминлайди. Ушбу лойиҳа Давлат департаменти келгуси йил давомида миналардан тозалаш учун ажратиладиган 91,5 миллион долларлик ёрдамнинг бир қисмидир. Вашингтон уни келаси йил ичида Киевга тўлиқ беради.

«Украина ҳукумати ҳисобига кўра, унинг 160 минг квадрат километр ҳудуди зарарланган бўлиши мумкин. Бу Виржиния, Мериленд ва Коннектикут ҳудудларига тўғри келади», – деди Давлат департаменти.

Эслатиб ўтамиз, Киев вилоятининг Буча шаҳрида асалариларнинг ўзлари шаҳардан қочиш чоғида рус ҳарбийлари томонидан миналанган уясини «тозалаган». Босқинчилар иккита гранатани уяга жойлаштирган. Уянинг қопқоғи ва гранаталарни нейлон ип билан боғлашган. Уя очилганда портлаш содир бўлиши кутилган. Бироқ олти ой давомида ҳеч ким уяга яқинлашмади. Бу вақт ичида асаларилар ёндиргичларни асал билан тўлдирди ва натижада гранаталар очилмай қолган.