«Лиза» тўфони Белизга етиб келди. Кучли ёмғир ва кучли бўрон сабабли уйлар ҳамда автомобилларни сув босди.
Шамол тобора кучаймоқда, вақти-вақти билан тезлиги соатига 150 куллмерни ташкил қиляпти. Соҳилдаги тўлқинлар баландлиги 4 метргача кўтарилди.
Белиз ҳукумати қирғоқ бўйлаб қизил огоҳлантириш эълон қилди. Шу билан бирга, мактаблар ёпилиши ва бир нечта бошпана очилиши эҳтимолини эълон қилди.
Синоптикларга кўра, довул қуруқликка қараб кучсизланмаслиги кутиляпти.
Катта эҳтимол билан, кейин бўрон Гондураснинг бир қисми бўлган Ислас-де-ла-Баиа ороллари, шимолий Гватемала ва Мексиканинг жанубига ҳам етиб бориши айтиляпти.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!