O‘zbekiston, Yangiliklar

Прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга олинди

Прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга олинди

Пискент туман прокурори ёрдамчиси 1,5 минг доллар пора билан қўлга олинди.

Маълум қилинишича, 1 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пискент тумани прокурорининг ёрдамчиси судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Жиноят Кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.