O‘zbekiston, Yangiliklar

Қурилиш вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Қурилиш вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Бугун, 3 ноябрь куни Қурилиш вазирлиги томонидан бир қатор ҳудудий бош бошқармалар раҳбарлари лавозимидан озод этилиб, янги тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, Соҳибжон Файзуллаевич Джумаев Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланда ва ўз аризасига асосан Ҳаёт Ҳасанович Давлатов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Тимур Уктамович Турдибоев Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Махмуд Пардабаевич Турсунов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Зохиджон Закирович Зокиров Қашқадарё вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Актам Зиядуллаевич Чоршанбиев ушбу лавозимдан озод қилинди.

Лазиз Алихужаевич Позилов Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Акмал Умарович Рахмонов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Дилшод Абдуғаниевич Ниязов ўз аризасига асосан Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

Саид Шахатамович Тухтаев Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди.

Шунингдек, Қурилиш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – шаҳар бош архитектори лавозимига тавсия этилган Шовкат Камилджанович Дусмухамедов номзоди маъқулланди.