O‘zbekiston, Yangiliklar

Захирадаги ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Захирадаги ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.С. 2 нафар фуқарога Боёвут тумани, “Анорзор” МФЙ ҳудудидаги 16 сотих захирадаги ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини 25 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали ҳужжатларни уларнинг номига расмийлаштириб беришга келишиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, яна бир тезкор тадбирда, фуқаро Б.С., фуқаро И.га Сайхунобод тумани, “Нуробод” МФЙ ҳудудидаги 20 сотих захирадаги ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, танишлари орқали ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 2 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.