O‘zbekiston, Yangiliklar

5 минг доллар пора олаётган адвокат қўлга олинди

5 минг доллар пора олаётган адвокат қўлга олинди

Тошкент шаҳрида пора олаётган адвокат қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар тарқатди.

«ДХХ томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик фирмаси адвокати ички ишлар органлари томонидан Жиноят Кодексининг 251-1-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ўзининг ҳимоясида бўлган фуқарони, танишлари орқали жиноий жавобгарликка тортмаслик масаласини ижобий ҳал қилиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.