Ишга жойлаштириб қўйиш эвазига пора талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида УзА нашри хабар тарқатди.
ДХХ томонидан Тошкент вилоятида қайд этилган ҳолатда Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими маҳаллий фуқарони Олмалиқ кон металлургия комбинатига ишга киришида ёрдам бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида ушланди.
Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган Олмалиқ шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти мудираси ҳам қўлга олинган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», деб ёзилган хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!