Бухоро туманида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. Бухоро тумани “Новметан” МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасидаги 20 сотих ер майдонини фуқаро Р.га ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини 13 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 80 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!