Huawei бугун ўзининг энг ноодатий ақлли соати Watch GT Cyber’ни тақдим этди.
Қурилманинг эътиборли жиҳати шундаки, соатнинг ўзи бир корпусдан чиқариб, бошқасига ўрнатилиши мумкин. Бундан ташқари, Huawei уни тақишнинг турли усулларини таклиф қилди. Масалан, Watch GT Cyber’ни бўйинга медалён каби тақиш мумкин бўлади, ёки шунчаки сумкангизда олиб юрсангиз бўлади.
Компания ҳатто Mate 50 RS Porsche Design учун камера блоки остида соат чўнтаги билан махсус ғилоф тайёрлади. Умуман олганда, Watch GT Cyber’ни билакка тақилиши шарт бўлмаган биринчи ақлли соат деб айтишимиз мумкин.
Мониторинг нуқтаи назаридан Watch GT Cyber бошқа ақлли соатлардан фарқ қилмайди: юрак уриши ва SpO2 сенсорлари, уйқу, стресс ҳолатларини кузатиш функциялари унда ҳам ўрнатилган. Қурилма юздан ортиқ ўқув режимлари ва бошқа вазифаларни бажаради (мисол учун унда «хип-хоп» ва «паркур» режимлари мавжуд).
Watch GT Cyber корпуси 316L зангламайдиган пўлатдан ясалган. Қурилма 16 та ҳарбий синовлардан ўтган. Сувдан ҳимояланиш мавжуд, аммо сиз соат билан сузишингиз мумкин, аммо шўнғин тавсия этилмайди.
Huawei хусусиятлари ҳақида тафсилотларни ҳали ошкор қилмади (NFC чипи ва GPS мавжудлиги ҳақида хабар берилган), бироқ аввалроқ қурилма Watch GT3 билан бирлаштирилгани айтилган эди.
Aммо нархлар аллақачон эълон қилинган. «Спорт» версияси 175 доллар, «юксак сифатли» версияси эса 205 доллар туради. Савдолар 10 ноябрда бошланади. Шу вақтгача соатнинг қолган хусусиятлари ҳам ошкор этилади, деган умиддамиз.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!