“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдурахмон Ташанов “Facebook”даги саҳифасида Янгиер шаҳар ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Урол Тошпўлатовга тан жароҳати етказилганлиги ҳақида пост (ҳозирда ўчириб ташланган) қолдирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бош прокуратура томонидан ўтказилган ўрганишда қўйидагилар маълум бўлди:
“2022 йил 25 сентябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1992 йилда туғилган Урол Тошпўлатов (муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси билан судланган) Янгиер шаҳридаги хонадонларнинг бирида яшовчи 1980 йилда туғилган, муқаддам судланган Я.И. дан таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган дори воситаларини сотиб олган вақтида ушланган.
Тадбир давомида Урол Тошпўлатов қўлида бўлган дори воситаларини ерга ташлаб юбориб, фаол қаршилик кўрсатган ва қочиб кетишга ҳаракат қилган. Бироқ, у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ушлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27 сентябрь куни Янгиер шаҳар ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 28 сентябрь куни Урол Тошпўлатовнинг акаси ички ишлар ҳодимлари укасига нисбатан куч ишлатишганлигини билдириб, прокуратурага мурожаат қилган.
Ҳозирда Янгиер шаҳар прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!