Арзон уй-жойлар учун имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам бериш эвазига 17,8 минг доллар олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош Прокуратура матбуот хизати хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, Андижон вилоятидаги Инжиниринг Компания ходими ушбу компания буюртмачилиги асосида давлат дастури доирасида кам таъминланган оилалар учун қурилган кўп қаватли арзон уй-жойлардан 2 та хонадонни маҳаллий фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда у мазкур хонадонлар учун банкдан имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам бериш эвазига 17,8 минг доллар маблағларни олган вақтида қўлга олинди.
«Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!