Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида «Алоқабанк» АТБ ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида исломий молиялаштиришнинг «Муробаҳа» инструменти бўйича қиймати 30 млн доллар миқдоридаги битим имзоланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри хабар тарқатди.
Бундан ташқари, «Микрокредитбанк» АТБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси кичик бизнес ва хусусий секторни молиялаштириш кредит линияси бўйича қиймати 30 млн доллар бўлган ҳамкорлик келишувига эришди.
Шунингдек, «Ипак Йўли» АИТБ ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ўртасида савдо молиялаштириш линияси бўйича қиймати 15 млн доллар бўлган асосий шартлар рўйхати тасдиқланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!