Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳри Туркий давлатлар ташкилотининг I-саммитига мезбонлик қилади.
УзА нашрининг хабар беришича, саммит ўтказилиши муносабати билан 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги бир қатор кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Жумладан:
Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида маълум вақт оралиғида қисқа муддатга транспортлар ҳаракатланиши тўхтатилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!