Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 3 ноябрь куни “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
Қонунга кўра, Ўзбекистоннинг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
Стандартлаштириш бўйича миллий орган;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.
Стандартлаштиришнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва мол-мулкини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат.
Стандартлаштириш режаси қуйидаги муддатли истиқбол учун қабул қилиниши мумкин:
қисқа (1 йилгача);
ўрта (1 йилдан 5 йилгача);
узоқ (5 йилдан 10 йилгача).
Стандартларнинг ягона ахборот базаси Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.
Стандартларнинг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:
миллий стандартлар;
халқаро (минтақавий) стандартлар;
хорижий мамлакатларнинг стандартлари.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!