O‘zbekiston, Yangiliklar

30 га яқин дарахтлар кесилган. Жиноятчи кимлиги номаълум

30 га яқин дарахтлар кесилган. Жиноятчи кимлиги номаълум

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида 30 га яқин дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25-октябр кунидан 26-октябр кунига ўтар кечаси  Ўрмон хўжалигига қарашли бўлган ушбу ҳудудда номаълум шахслар 26 туп қайрағоч ва ўрик дарахтларини кесиб ташлаган.

“Ҳолат юзасидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлимига тақдим этилди. Ҳозирда дарахт кесганларнинг шахсини аниқлаш ва ҳолатга қонуний баҳо бериш юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.