O‘zbekiston, Yangiliklar

Бир қатор туманларда ДСИ раҳбарлари ўзгарди

Бир қатор туманларда ДСИ раҳбарлари ўзгарди

Тошкент шаҳри, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг бир қатор туманиларида давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари ўзгарди. Бу ҳақда УзА нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, умумий 8 та туманга янги давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари тайинланган.

Тегишли ҳужжат билан Миробод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Иномов Хабибулла;

Пешку тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Равшанов Мақсуджон;

Қамаши тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Очилов Сарвар;

Шахрисабз тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Юлдашев Анвар;

Касби тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Чўлиев Жасурбек;

Жарқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Саттаров Рахматилла;

Қизириқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Абдуллаев Исмоил;

Хазорасп тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Матякубов Дилшод тайинланди.